Ўзбекистон Республикаси, Навоий вил., Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 7-уй.

flag russian
Иш вақти: Ду - Жу: 09:00 - 18:00
E-mail: info@navog.uz
Телефон: (0 436) 532-28-02

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вил., Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 7-уй.

flag russian

"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш" тўғрисида Қонун


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ногирон — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахс;

ногирон болалар — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар;

ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш — ногиронларга турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши, қоплаши (компенсация қилиши) учун шарт-шароитларни таъминловчи ҳамда уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган, давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;

ногиронларни реабилитация қилиш — ногиронларга организмининг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклашига ва уларни компенсация қилишига, турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши учун ёрдам беришга қаратилган тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик, жисмоний, касбга, меҳнатга доир чора-тадбирлар тизими;

тиббий-ижтимоий экспертиза — муайян шахс организмининг барча тизимларини комплекс текшириш асосида унинг соғлиғини йўқотганлик даражасини, организми функциялари турғун бузилиши оқибатида турмуш фаолиятининг чекланганлик даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг юз берганлиги сабаблари ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра амалга ошириши мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжлари ҳақида тавсиялар тайёрлаш;

шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги — шахснинг ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳаракатланиш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат этиш, шунингдек ўқиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилиятини ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлиги.

4-модда. Шахсни ногирон деб топиш
Шахсни, шу жумладан ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан, ўн олти ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш эса, тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва тиббий-маслаҳат комиссияларини тузиш, шунингдек улар томонидан хулосалар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хатони учратган бўлсангиз, хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмаларини босинг!

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда NAVOG.UZ манбаа сифтида кўрсатилиши шарт.
© Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилояти бўлими. ®

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

катталаштириш 0%
?

Экран сухандони