Ўзбекистон Республикаси, Навоий вил., Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 7-уй.

flag russian
Иш вақти: Ду - Жу: 09:00 - 18:00
E-mail: info@navog.uz
Телефон: (0 436) 532-28-02

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вил., Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 7-уй.

flag russian

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (01.12.2017 й.)


ПФ-5270-сон

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ
ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги Ф-5006-сон фармойиши билан ташкил этилган Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ногиронликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш соҳасидаги ишларнинг аҳволи комплекс ва чуқур ўрганилди.
Мазкур жараёнда аҳолининг кенг қатламлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотлар ваколатхоналари юқори фаоллик ва дахлдорлик ҳиссини намоён қилдилар.
Ўтказилган комплекс ўрганиш, аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот якунлари бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни тезкор кўришни талаб этувчи қатор тизимли камчиликлар ва муаммоларни аниқлаш имконини берди.
Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бундай шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, жамиятдаги фаол позициясини шакллантиришга кўмаклашиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Мазкур таклифларни самарали амалга ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
1. Аҳоли билан ўтказилган очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот якунлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб:
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш;
БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик бўйича амалий чоралар кўриш ҳақидаги таклифлар қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:
ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш;
тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини, шу жумладан диагностика, даволаш ва реабилитациянинг замонавий услубларини кўллаган ҳолда юқори технологияли ихтисослашган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали ошириш;
ногиронлиги бўлган шахсларни ўз вақтида ҳисобга олишнинг самарали механизмларини яратиш, ногиронликнинг белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларни кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлашнинг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий аҳволини таъсирчан мониторинг қилиш, уларнинг турмуш шароитларини ҳар томонлама баҳолаш, индивидуал ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи ягона комплекс тизимини жорий этиш;
тиббий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар ўсишининг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва олдини олишни ҳам назарда тутувчи профилактика тадбирларини кенгайтириш бўйича скрининг текширувларининг самарадорлигини кўтариш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, уларнинг уй-жой-маиший ва бошқа яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган тиббий-ижтимоий хизмат ва моддий ёрдамни кенгайтириш, уларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, шу жумладан сифатли ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг кулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш;
ногиронликни белгилаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, тартиб-таомиллардан ўтишни соддалаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида давлат-хусусий ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш;
тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида васийликка олинганларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, уларнинг реабилитацияси ва ижтимоийлашуви самарадорлигини ошириш;
протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни, шу жумладан чет эл инвестициялари ва кредитларини жалб этган ҳолда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий стандартларини жорий қилиш;
замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг илғор ютуқлари, диагностика, даволаш ва реабилитациянинг сифат стандартлари асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, соғломлаштириш хусусиятидаги чора-тадбирларни яхшилаш, соғлом ва фаол турмуш тарзини олиб бориш маданиятини тарғиб қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш соҳасидаги, шу жумладан ногиронликни белгилашнинг самарали мезонларини кўллашга қаратилган илмий тадқиқотларни фаоллаштириш.
 

Хатони учратган бўлсангиз, хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмаларини босинг!

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда NAVOG.UZ манбаа сифтида кўрсатилиши шарт.
© Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилояти бўлими. ®

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

катталаштириш 0%
?

Экран сухандони