Узбекистан, Навоийская обл., Карманинский р., ул. Ташкент, дом-7

flag uzbekistan
Время работы: Пн - Пт: 09:00 - 18:00
E-mail: info@navog.uz
Телефон: (0 436) 532-28-02

Узбекистан, Навоийская обл., Карманинский р., ул. Ташкент, дом-7

flag uzbekistan

Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилояти бўлими НИЗОМИ


I. Умумий қоидалар

1.1. Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилоят бўлими Низоми амалда бўлган Ўзбекистон карлар жамияти Устави асосида ишлаб чиқилди.
1.2. Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилоят бўлими (кейинги ўринларда – ҳудудий бўлим) эшитиш қобилиятини йўқотган жисмоний шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган Ўзбекистон карлар жамияти (бундан кейин матнда - ЎзКЖ) нинг ҳудудий тузилмаси – филиалидир.
1.3. Ҳудудий бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги  конунлари, "Инсон хуқуқлари ва эркинлиги тўғрисида”ги халқаро Декларация ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатлар, ЎзКЖ Устави ва ушбу Низом асосида амалга оширади.
1.4. Ҳудудий бўлим ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида юритади.
1.5. Ҳудудий бўлим тегишли давлат хокимияти органлари, жамоат ва бошқа ташкилотларда эшитиш бўйича ногиронларнинг муаммолари ва ЎзКЖ фаолияти масалалари юзасидан тегишли ҳудудда вакил бўлиб ҳисобланади.
1.6. Ҳудудий бўлим ЎзКЖ Марказий Бошқарувининг раҳбарлигида фаолият кўрсатади, ўз фаолиятини амалга оширишда маҳаллий хокимликлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ижтимоий таъминот, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади, карлик муаммолари устида ишловчи барча жамоат ташкилотлари билан алоқа ўрнатиб ҳамкорлик қилади.
1.7. Ҳудудий бўлим ўз фаолиятини Навоий вилояти ҳудудида амалга оширади.
1.8. Ҳудудий бўлимнинг расмий номланиши: 
- ўзбек тилида: Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилоят бўлими (ЎзКЖ Навоий вилоят бўлими); 
- рус тилида:  Навоийское областное отделение общества глухих Узбекистана (Навоийская областная организация ОГУз).
1.9. Ҳудудий бўлимнинг раҳбар органи жойлашган ер (почта манзили): Навоий вилояти, Кармана тумани, инд:210600, Тошкент кўчаси, 7-уй.
 
Ҳужжатнинг тўлиқ матниhududiy-tashkiloti-nizomi.pdf

Нашли ошибку? Выделите текст с ошикой и нажмите CTRL + ENTER.

avatar

info

24-07-2018, 16:10,   0    
При использовании материалов сайта ссылка на веб-сайт NAVOG.UZ обязательна.
© Навоийское областное отделение Общества глухих Узбекистана. ®

СПЕЦИАЛЬНЫЕ ВОЗМОЖНОСТИ

Вид

A
A
A

Размер шрифта

увеличить на 0%
?

Озвучивание текста