Ўзбекистон Республикаси, Навоий вил., Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 7-уй.

flag russian
Иш вақти: Ду - Жу: 09:00 - 18:00
E-mail: info@navog.uz
Телефон: (0 436) 532-28-02

Ўзбекистон Республикаси, Навоий вил., Кармана тумани, Тошкент кўчаси, 7-уй.

flag russian

Ўзбекистон карлар жамияти аъзоларига Президентимиз совғалари топширилди


Ўзбекистон карлар жамияти аъзоларига Президентимиз совғалари топширилдиЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказидаги шароитлар билан яқиндан танишди. 
Давлат раҳбари жамият аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш шароитлари, орзу-истаклари билан қизиқди. 
Президент ўтган йилларда мавжуд бўлган оғир шароитларга қарамай, сабр-матонат билан ўз устида ишлаб, катта муваффақиятларга эришган ёшларга миннатдорлик билдирди. Шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, постановкачи режиссёр, халқаро танловлар ғолиби Олег Ошепковга Тошкент шаҳридан уй ажратишга топшириқ берилди.
Шунингдек, Кар-соқовлар маданият маркази ва спорт федерациясига иккита автобус совға қилинди.
1 июль куни Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида ушбу совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Нодир Отажонов, Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.
Манба: «Kun.uz»

Ўзбекистон карлар жамияти аъзоларига Президентимиз совғалари топширилди

Ўзбекистон карлар жамияти аъзоларига Президентимиз совғалари топширилди

Ўзбекистон карлар жамияти аъзоларига Президентимиз совғалари топширилди

Ўзбекистон карлар жамияти аъзоларига Президентимиз совғалари топширилди

Хатони учратган бўлсангиз, хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмаларини босинг!

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда NAVOG.UZ манбаа сифтида кўрсатилиши шарт.
© Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилояти бўлими. ®

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

катталаштириш 0%
?

Экран сухандони